Асбоб-ускуналар лизинги

Бош сахифа / Асбоб-ускуналар лизинги

«InFin LEASING» МЧЖ  ДАН УСКУНАЛАРНИ ЛИЗИНГГА ОЛИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ

1. Бизнинг компания Сизга мавжуд бизнесни кенгайтириш ёки замонавийлаштириш ёхуд фаолиятнинг янги йўналишини очиш учун зарур бўлган ҳар қандай ускуналарни ўрнатиш ва молиялаштириши мумкин;

2. Ускуналар ички бозорда бўлганидек, чет эллик етказиб берувчиларда сотиб олиниши мумкин;

3. “фойдаланишга тайёр ҳолда етказиб бериш”(«поставки под ключ») принципига амал қилган ҳолда бизнинг Компания чет элда сотиб олинаётган ускуналарни божхона расмийлаштируви бўйича талаб қилинган ҳаракатларни амалга оширади ва шунингдек Сиз томондан кўрсатилган жойгача ускунани етказиб берилишини ташкиллаштиришга тайёр;

4. Бизнинг Компания бир вақтнинг ўзида бир неча етказиб берувчилардан турли ускуналарни сотиб олишга тайёр;

5. Ускунани танлашда Сиз бизнинг ҳамкорларимиз хизматларидан фойдаланишингиз, шунингдек бизда мавжуд бўлган объектлардан танлашингиз мумкин;

6. Биз Сиз учун зарур ишлаб чиқариш хонаси билан биргаликда ягона жамламада ускунани сотиб олишга тайёрмиз;

7. Биз лизинг шартномасининг бутун муддатига ускуналарнинг тўлиқ суғурта қопланишини ўз ҳисобимиздан амалга оширамиз;

8. Биз лизинг олувчини таҳлил қилишнинг соддалаштирилган усулини қўллаймиз. Биз фақат Сизда мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ишлаймиз ва махсус бизнес-режа тузилишини талаб қилмаймиз.

 

Мавжуд объектлар Мавжуд объектлар
Бизнес-режа керак эмас! Бизнес-режа керак эмас!

АСОСИЙ ШАРТЛАР

  • Лизинг олувчи:  Барча мулкчилик шаклидаги Юридик Шахслар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат фаолиятини амалга оширадиган Якка тартибдаги Тадбиркорлар;
  • Лизинг объекти: иқтисодиётнинг турли соҳалари ускуналари;
  • Лизинг муддати: 12 ойдан 36 ойгача;
  • Лизинг даврни муддатдан аввал қисқартириш:  лизинг даврни дастлабки 12 ой тугагандан сўнг бўлиши мумкин;
  • Бошланғич бадал: лизинг объекти нархидан камида 30%. Алоҳида ҳолларда бошланғич бадал Лизинг олувчи ёки учинчи шахслар томонидан қадрли мулк гарови кўринишида таъминланиши билан алмаштирилиши мумкин;
  • Бир марталик комиссия:  объектни сотиб олиш нархидан 5% миқдорида бир марталик тўлов;
  • Лизинг маржаси (%):  «InFin LEASING» компания томонидан тақдим қилинаётган молиялаштириш суммасидан бир йилда 25%  миқдорида ўртача йиллик қимматлашиш (Лизинг олувчининг бошланғич бадалини ҳисобга олмаганда лизинг объекти нархи);
  • Лизинг тўловларни тўлаш: ҳар ойда;
  • Эгалик ҳуқуқи: «InFin LEASING» компанияси ўзининг номига кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини қайд қилади ва бутун лизинг муддатига сақлаб қолади;
  • Эгалик ҳуқуқининг ўтиши: лизинг муддати тугаши билан, Лизинг олувчи томонидан барча мажбуриятлар бажарилган тақдирда, лизинг объектига бўлган эгалик ҳуқуқи Лизинг олувчига ўтади;
  • Қўшимча харажатлар: кузатув харажатлари (аккредитив, конвертация, транспорт харажатлари ва ҳ.к.) юзага келган тақдирда «InFin LEASING» компанияси мазкур харажатлар тўланишини кейинчалик уларни лизинг шартномаси доирасида лизинг объекти нархига қўшган ҳолда ўз зиммасига олади. Бундай қиймат асосий нарх деб аталади ва тўловлар тўланиши жадвали бўйича ҳисоб-китоблар учун асос бўлиб хизмат қилади. 
  • Божхона тўловлари: лизинг объекти хорижий етказиб берувчидан сотиб олинган тақдирда «InFin LEASING» компанияси лизинг шартномаси бўйича ускуналар нархига ушбу харажатларни қўшган ҳолда лизинг объектининг божхона расмийлаштирувини  амалга оширади.

БУЮРТМА УЧУН ҲУЖЖАТЛАР

- Корхона таъсис шартномаси, устави нусхалари барча ўзгариш ва қўшимчалари билан ва рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома (GUVOXNOMA);

- Лицензия ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларнинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;

- Паспорт, баённома ва корхона раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари;

- Паспорт, баённома ва корхона бош ҳисобчисини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари;

- Корхона баланси (1 шакл), охирги молиявий йил учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2 шакл);

- Ҳисоб рақами мавжудлиги тўғрисида, ҳисоб рақами бўйича айланмалар тўғрисида (охирги 12 ой учун ҳар бир ой бўйича умумий суммаларга келтирилган), 2-картотека ҳолати, ссуда қарзи мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкдан маълумотнома, шунингдек имзо намуналари карточкаси нусхаси;

- Корхона фаолияти оширилаётган кўчмас мулкка кадастр ёки ижара шартномаси нусхаси;

- Анкета-ариза ( «InFin LEASING» МЧЖ офисида берилади);

- Лизингнинг мўлжалланган объекти бўйича ҳужжатлар/ахборот.

- Мавжуд кредитлар ва қарзлар бўйича шартномалар нусхаси.

 

Зарур ҳолларда «InFin LEASING» компанияси лизинг битимини кўриб чиқиш учун бошқа ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Юқорида келтирилган маълумотлар кўчмас мулк билан амалга ошириладиган лизинг операцияларини ўтказиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тақдим қилади. Лизинг битимларини тузишнинг аниқ шартлари ҳар бир алоҳида ҳолатда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Лизинг битимларини тузишнинг шартлари ҳар бир алоҳида ҳолатда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Калькулятор

Лизинг объектининг умумий қиймати *(сўм)
Дастлабки бадалнинг ҳажми
Лизинг муддати (ой)
Хат ёзиш
Телефонда алокага чикиш